The Soda Pop

"Динамо" меҳмони бўлган жамоамиз 1:2 ҳисобида енгилди ва мавсумдаги учинчи мағлубиятини тан олди.


Равшан Ҳайдаров асосий таркибда баъзи ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, Акбар Исматуллаев Рўзим Аҳмедов ва Санъат Шихов сингари кўпроқ захирада ўтирган футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонга тушишди. Ташаббусга эришган "шерлар" уюштирилган чиройли комбинациядан кейин Санъат Шихов ҳисобни очишга эришди. Афсуски, шундан кейин тўп икки марта Темур Жўраев қўриқлаган дарвоза тўрига бориб тушди. Биринчи тайм якунланиши арафасида Сирож Сайфиев мувозанатни тиклади. 60-дақиқада эса Эркин Бойдуллаев мезбонларга ғалаба келтирган тўпни киритди. Шундай қилиб, жамоамиз бу мавсумда ҳам кумуш медалларга эга чиқди.
Ўзбекистон олий лигаси, 25-тур
Самарқанд, "Динамо" стадиони, 7926 томошабин
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" 2:1 (1:1)
Голлар: Сайфиев 42, Бойдуллаев 60 - Шихов 32.
"Пахтакор": Жўраев, Исматуллаев, К.Тожиев (Геворкян), Холмуҳаммедов, Суюнов, О.Аҳмедов (Баҳриддинов), Шарофетдинов (Козак), Магдеев, Андреев, Р.Аҳмедов, Шихов.

188